Yahoo ўз почта серверларига бошқа провайдерлар манзилларидан юборилган электрон хатларни ноқонуний равишда ўқигани учун, АҚШда суд фойдаланувчилар гуруҳига компания устидан коллектив даъво қўзғашга рухсат берди, дея хабар қилмоқда Euronews.
Олинган маълумотдан Yahoo ўз почтасининг 275 миллион нафар обуначилари учун «мақсадли» рекламани яхшилаш ва рекламадан тушадиган даромадни ошириш йўлида фойдаланган.
Даъвогарлар хатларнинг ўқилишини тўхтатиш шунингдек товон пули тўлашни талаб қилмоқда. Нашр ёзишича, 2014 йилда Yahoo даромадининг 79 фоизи қидирув ва дисплей рекламасига боғлиқ бўлган.
Изоҳ (0)