Испания Кубоги учун кечган ҳал қилувчи учрашуда «Барселона» «Атлетик» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди, деб хабар қилади «Arena.uz».
Каталонияликлар сафида Месси дублга эришган бўлса, Неймар ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Бу «кўк-анорранглилар» учун турнир тарихидаги 27-муваффақият бўлди.
Шу тариқа, «Барселона» олтинчи бор бир мавсумда ҳам чемпионат, ҳам Испания Кубогини қўлга киритиб, бу борада рекордчига айланди.
Испания Кубоги. Финал
АТЛЕТИК – БАРСЕЛОНА 1:3 (0:2)31 май, 00.30, «Камп Ноу»Голлар: 0:1 – 20 Месси, 0:2 – 36 Неймар, 0:3 – 74 Месси, 1:3 – 79 Уильямс.«Атлетик» – Эррерин, Эчейта, Сан Хосе, Лапорт, Ираола (Сусаета, 58), Беньят (Гомес, 75), Рико (Итурраспе, 74), Бустинса, Баленсиага, Уильямс, Адурис.«Барселона» – тер Стеген, Дани Алвес, Бускетс, Пике, Алба (Матьё, 77), Иньеста (Хави, 56), Маскерано, Ракитич, Неймар, Месси, Суарес (Педро, 78).Огоҳлантиришлар: Пике (42), Ираола (43), Баленсиага (58), Уильямс (67), Итурраспе (87), Неймар (88), Бускетс (90).
Изоҳ (0)