Франциянинг «ПСЖ» футбол клуби президенти Носир Ал-Хелайфий, зарурат туғилса, Испаниянинг «Барселона» ва «Реал» клублари юлдузлари – Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни сотиб олишга қурби етишини маълум қилди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
«Месси ва Роналдуни сотиб олишга бемалол қурбимиз етади. Бу факт. Бизнинг клубда ҳамма нарсанинг имкони бор», - деди клуб президенти.
«Албатта, бош мақсадимиз Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш. Ҳозирча буни уддалай олмаяпмиз. Аммо сўнгги уч йил давомида мунтазам равишда чорак финалгача етиб келяпмиз», - дея қўшимча қилди Носир ал-Хелайфий.
Изоҳ (0)