Гёте-институтининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, «OXUS Culture» ташкилоти ҳамда I.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат музейи ҳамкорликда Қорақалпоғистон мактаб ўқувчилари орасида ўтказган «Менинг севимли музейим» номли иншолар танлови якунига етди. Бу ҳақда танлов ташкилотчилари «Дарё»га маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, танлов 2015 йилнинг апрель ойида бошланганди.
Ташкилий қўмита томонидан танловга келиб тушган иншолар имлоси, бадиий савияси ва фикр эркинлиги кўрсаткичлари бўйича баҳоланди. Танловда Қорақалпоғистоннинг бир қатор мактабларидан 6—9-синф ўқувчилари иштирок этди ва немис, инглиз, рус, ўзбек ва қорақалпоқ тилларида ёзилган умумий ҳисобда 136 та иншо келиб тушди
Ғолибларни тақдирлаш маросими 27 май куни I.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат музейида бўлиб ўтди. Танлов ғолиблари ҳамкорларнинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланади.
Изоҳ (0)