Тожикистоннинг Хатлон вилояти Қубодиён туманида яшовчи икки аёл ўз қайнонасини шафқатсиз тарзда ўлдирганликда айбланмоқда, дея хабар берди «News.tj». Улар аёлни аямасдан дўппослаб, сўнг ёқиб юборган.
Ойгул ва Сафаргул Пардаевалар ўтган йил декабрида олдиндан келишиб олиб, ўз қайнонаси Норгул Азимовани дўппослаб, ёққан, сўнг куйган жасадни дарёга ташлаган.
2015 йил январида унинг ўғиллари оналари йўқолгани ҳақида ички ишлар бўлинмасига ариза берган. Тезкор-қидирув тадбирлари аёлни унинг икки келини ўлдирганини кўрсатди. Гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ҳар иккала аёл сўроқ чоғида жиноятни амалга оширганлигини тан олди.
Изоҳ (0)