General Motors компанияси Apple CarPlay ва Android Auto тизимлари Chevrolet автомобилларининг 14 та моделига ўрнатилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «3Dnews.ru».
Ушбу тизимлар 2016 йилда чиқариладиган Spark, Malibu, Camaro, Corvette, Tahoe ва Cruze сингари 14 та моделдаги 7 ёки 8 дюймли экранларни ўз ичига олувчи MyLink мультимедиа мажмуасига жорий этилади.
Маълумот учун, Apple CarPlay ва Android Auto технологиялари автомобиль электроникасига смартфонни улаш ва унинг функцияларини бошқариш имконини беради. Аввалроқ эълон қилинган Cruze янги авлодининг ички кўринишида ушбу тизимлар ўрнатилганини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)