Тошкент автомобиль федерациясининг драг-рейсинг бўйича чемпионати иккинчи босқичи 7 июнь куни Тошкент вилояти Пскент шаҳридан унча узоқ бўлмаган «Жанубий» автополигонида ўтказилади, деб хабар қилади «Uz24.uz».
Бу ҳақда федерация ўзининг Facebook’даги саҳифасида хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, чемпионатнинг апрель ойида ўтказилган 1-босқичи ҳам Пскентда бўлиб ўтганди.
Изоҳ (0)