2015 йил 30 май куни «Ўзбекистон» спорт мажмуасида APB (AIBA Pro Boxing) турнирининг 60 килограммгача бўлга вазн тоифасида биринчи босқич биринчи учрашувлари бўлиб ўтади, деб хабар қилади «Sports.uz».
Беллашувларни ўтказиш ҳуқуқини Ўзбекистон бокс федерацияси AIBA билан келишган ҳолда тақдим этди.
Шу куни тўртта жанг ташкил этилиб, 1—4-ўринни банд этган боксчилар Рио-де-Жанейро Олимпиадаси йўлланмаси учун рингга кўтарилади. Унда ўзбекистонлик Хуршид Тожибоев ирландиялик Дэвид Жойс билан, россиялик Дмитрий Полянский бразилиялик Робсон Консейкао билан куч синашади.
Яна икки жанг 5—8-поғонада бораётган боксчилар ўртасида рейтинг ўринлари учун ўтказилади. Филиппинлик Чарли Суарес швециялик Редоун Кайя билан учрашса, германиялик Артур Бриль италиялик Доменик Валентинога қарши курашади.
Мазкур босқичнинг тўғридан-тўғри Олимпиада йўлланмасини берувчи лицензиялар учун иккинчи жангларига ҳам Тошкент мезбонлик қилади.
Изоҳ (0)