Европа Чемпионлар лигасининг 2015/16 йилги мавсумида Испаниянинг бир йўла бешта жамоаси иштирок этади, деб хабар қилади «Olamsport.com».
27 май оқшомида «Севилья» Европа Лигаси финалида «Днепр»ни (3:2) мағлуб этганидан сўнг бу хабар ўз тасдиғини топди.
Бу йилги мавсумдан Европа Лигаси ғолиби ҳам Чемпионлар Лигасида қатнашади. Шу тариқа, 2015/16 йилги мавсумда «Барселона», «Реал», «Атлетико», «Валенсия» ва «Севилья» клублари ЕЧЛда Испания шарафини ҳимоя қилади.
Изоҳ (0)