Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) энди Хитой юанини етарлича баҳо берилмаган валюталар рўйхатига киритмайди, дея хабар бермоқда «Koрреспондент.net». Унинг ўсишини Вашингтон кўп маротаба сунъий деб атаган эди.
Жамғарма юанни махсус ўзлаштириш ҳуқуқлари саватига қўшиш бўйича Пекин билан фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёр.
«Юаннинг етарлича баҳоланмагани муҳим омил бўлган ва аввалроқ сезиларли дисбаланс келтириб чиқарган бўлса-да, валюта ўтган йил ичида мустаҳкамланиб, алмашинув курси шу даражага етдики, уни етарлича баҳоланмаган деб атаб бўлмайди», — дейилади жамғарма баёнотида.
ХВЖ савати таркиби ҳар беш йилда қайта кўриб чиқилади. Унга ҳозирда доллар, евро, йен ва фунт стерлинг киради.
Изоҳ (0)