Россия президенти Владимир Путин 7 май куни Ўзбекистон Рус академик драма театри директорининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ўринбосари Ирина Хилковани Пушкин медали билан тақдирлади, деб хабар бермоқда «Anons.uz».
Пушкин медали «Россия Федерацияси билан дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва мадания алоқаларни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун» берилади. У билан ҳам Россия фуқаролари, ҳам хорижликлар маданият ва санъат соҳасидаги хизматлари учун тақдирланади.
Тақдирланувчи шахс камида 20 йил ижтимоий-гуманитар фаолият билан шуғулланган бўлиши лозим. Медаль 17 йиллик тарихи давомида 800 дан ортиқ кишига топширилган.
Изоҳ (0)