Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида Халқаро оила куни муносабати билан «Оилам — бахту саодатим манбаи» мавзусида видеомулоқот ўтказилди, дея хабар бермоқда «Оила даврасида» газетаси.
Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг маълумот беришича, ўтган йили ўн икки нафар, жорий йилнинг ўтган даврида эса тўрт нафар қиз ўғирланган.
— Қиз ўғирлаш бизнинг халқимизда урф-одат даражасидаги анъана деган нотўғри дунёқараш шаклланиб қолган, — деди Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси Зуҳра Иброҳимова. — Бу удумнинг нотўғрилигини, қиз билан йигит фақатгина катталарнинг совчилиги ва розилигидан сўнг тиббий кўрикдан ўтиб, никоҳланишлари зарурлигини тушунтиряпмиз. Бундай ҳодисалар анча камайишига эришдик ҳам. Аммо рақамлардан кўриниб турибдики, бу муаммо ҳамон учрамоқда.
Изоҳ (0)