Россия президенти Владимир Путин «Россия Федерацияси ахборот хавфсизлигининг баъзи масалалари ҳақида» фармон имзолади, дея хабар бермоқда «РБК». У Рунетда интернетнинг давлат сегментини яратишни кўзда тутади.
Ҳужжатда айтилишича, айни пайтда Федерал қўриқлов хизмати ихтиёрида бўлган сегмент интернетнинг Россия давлат сегментига айлантирилиши керак. У ахборотларни ноқонуний кузатувдан ҳимоя қилиш имконини берувчи шифрли алоқа тармоқлари ҳисобидан яратилиши тахмин қилинмоқда.
Шунингдек, қатор давлат органлари мажбурий равишда «асосий» интернетга уланиб, у ерга фақат давлат сегменти орқалигина маълумот жойлаши керак бўлади.
Изоҳ (0)