АҚШнинг Теннесси штати Нэшвилл шаҳри фуқароси сўнгги 20 йил ичида жамоат жойларида ичкиликбозлик қилгани учун деярли 500 марта ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда CBS News.
Сўнгги, 492 марта Роберт Браун 19 май, сешанба куни шоссе четида пиво ичиб ўтирганида қўлга олинган. 46 ёшли эркакнинг ён атрофида спиртли ичимликдан бўшаган яна бешта шиша бўлган. Бироқ бир сутка ўтиб, суд уни ҳибсдан озод қилган.
Округ прокурори идорасидагилар журналистларга маълум қилишича, улар Браун билан анчадан буён таниш (эркак полициячилар эътиборига илк бор 1994 йилда тушган). «Судланувчи деярли ҳар куни битта жойда полициячилар уни олиб кетгунича, ичиб ўтиради», — деди прокурор Питер Финнеган.
Теннесси штати қонунига кўра, жамоат жойларида алкоголь истеъмол қилиш қамоқ жазоси белгиланадиган жиноят эмас. Бунинг ўрнига судья маҳбусга у бунга рози бўлсагина, тиббий даволаниш белгилаши мумкин.
Изоҳ (0)