Еврокомиссия ва Украина 22 май куни Европа иттифоқи иқтисодий ёрдамининг 1,8 миллиард евролик сўнгги учинчи тўплами тўғрисида англашув меморандумини имзолади, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».
Қайд этилишича, дастлабки 600 миллион евро Украина Миллий банки ҳисобига келаси ҳафтадаёқ тушиши керак. Memoрандум Ригада давом этаётган «Шарқ ҳамкорлиги» саммитида имзоланган.
Европа иттифоқининг Украинага молиявий ёрдами учга бўлиб тақдим этилган. Уларнинг дастлабки икки тўплами 2015 йил охиригача, сўнггиси эса 2016 йил бошида тўланади.
Изоҳ (0)