Россия ва Хитой ҳарбийларининг Ўртаер денгизида биргаликда олиб борган ўқув машғулоти якунига етди, деб хабар қилади «Gazeta.ru».
Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати берган хабарга кўра, Дивноморскоеда Россия—Хитой машғулотлари якунланганига бағишланган тадбир ўтказилмоқда. Маросимни Россия ва Хитой томонидан машғулот раҳбарлари олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Хитой 11 май куни Новороссийскда ҳарбий денгиз машғулотларини бошлаганди.
Изоҳ (0)