Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Тожикистоннинг Asia-Plus нашрига берган интервьюсида «Юлдуз Усмоновани героин билан қўлга туширишдими?» деган шов-шувли сарлавҳа остида мақола чиқарган тожикистонлик журналистларни танқид қилди, деб ёзади «12news.uz».
«Ўзига тортадиган сарлавҳага эҳтиёж борлигини тушунаман, бироқ журналистлик ахлоқ қоидалари ҳам бор-ку? Бу менга кучли таъсир қилди. Менинг героинга ҳеч қандай алоқам йўқ, ҳаттоки тамаки ҳам чекмайман-ку», — деди хонанда.
Усмонова бундай нотўғри маълумотлар санъаткорлар номига доғ туширишини таъкидлаб, журналистлардан мақола ёзишда эҳтиёткор бўлишни сўради. «Бундан ҳеч кимга шон-шуҳрат келиб қолмайди. Қайтага муштарийларнинг сиздан ҳафсаласи пир бўлгани қолади», — дея қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)