Хонанда Жанет Жексон ижодий карьераси қайта бошлангани, янги альбом чиқариши ва дунё бўйлаб турне уюштиришини эълон қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.
The Los Angeles Times ёзишича, қўшиқчи бу қарорини туғилган кунида кутилмаганда айтиб қолган. У 15 май, жума куни 49 ёшини нишонлаган эди.
«Мен бу муҳим хабарни ўзимни тайёр деб ҳис қилганимда эълон қилишга ваъда берган эдим. Ҳозир шундай вазият юзага келди. Шу йил янги мусиқа, янги дунё турнеси ва янги ҳаракат бўлади», — деди хонанда мухлисларига қаратилган мурожаатида.
Жанет Жексон афсонавий Жексонлар оиласидан чиққан, у 2009 йилда вафот этган Майкл Жексоннинг синглисидир.
Изоҳ (0)