Франциянинг Канн шаҳрида халқаро кинотанлов доирасида Chopard заргарлик буюмлари брендининг оқшоми бўлиб ўтди. «Segodnya.ua»нинг хабар беришича, тадбирда соҳибжамол моделларнинг бутун бир делегацияси меҳмон бўлди.
Ирина Шейк, Адриана Лима, Снежана Онопко, Петра Немцова ва бошқа юлдузлар ушбу оқшом ўзига хос либослар ва зебу зийнатлар остида «нур сочишди».
Нашрнинг қайд этишича, бир неча юлдузлар ушбу оқшомда оқ либосларда жамоатчилик олдига чиқишди.
Изоҳ (0)