«7х7» газетаси ўзбек эстрадаси юлдузлари болаликда хато қилганларида қандай жазо олганини чоп этди.
Манзурага нисбатан уйдагилари «Оч қолсанг, бошқа хато қилмайсан» деб, унга овқат бермай қўйган экан.
Ҳам хонанда, ҳам режиссёр ва актёр бўлган Жаҳонгир Позилжонов эса хато қилган вақтлари бурчакда стул кўтариб турган.
Ширали овоз соҳибаси Зиёда эса юқоридаги ҳолатларда ҳаммомга қамалган.
Равшан Собиров қилган хатоси учун кўчага чиқарилмасдан, «уй қамоғига маҳкум этилган».
Шоҳруххон эса мактабда ўқиган кезлари қандайдир катта хатоси учун қаттиқ калтакланган.
Изоҳ (0)