Иордания олимпия (U-22) терма жамоаси “B” саралаш гуруҳида Қирғизистонни йирик ҳисобда мағлуб этди (4:0) ва ўзбекистонликларнинг умидини сўнгги турга қолдирди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Икки ўйин натижасига кўра, иорданияликлар ўз ҳисобларидаги очколарни 6 тага етказди. Тўплар нисбати — 9:0. Кувайт эса бугун Покистон устидан 2:0 ҳисобида зафар қуйди ва ўз очколарини 4 тага етказди.
Сўнгги турда Иордания ва Кувайт жамоалари тўқнаш келишади. Кувайтликлар қитъа чемпионатига чиқишлари учун 3-турда фақат ғалаба қозонишлари керак. Иорданияликларни эса сўнгги турда ҳаттоки 0:4 ҳисобидаги мағлубият ҳам Осиё чемпонатига олиб чиқади.
Бизга эса дуранг ёки Иорданиянинг ғалабаси керак. Демак, тақдиримиз Иордания қўлида. Улар фейр-плейга амал қилиб, Кувайтга ютқазишмаса, биз Қатарда ўтадиган ОЧга борамиз. Акс ҳолда Рио—2016 йўлланмаси умиди бутунлай сўнади.
Изоҳ (0)