• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Халқаро валюта жамғармаси: 2015 йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш юқори бўлади

    Халқаро валюта жамғармасининг жаноб Ражи Алмарзоки раҳбарлигидаги миссияси 2015 йилнинг 29 апрель – 12 май кунлари IV Моддага мувофиқ, 2015 йилги маслаҳатлар ўтказиш учун Тошкентда бўлди. Ражи Алмарзоки миссия иши якунлари тўғрисида берган баёнотини ЎзА тарқатди.

    Фото: gazeta.uz

    Фото: gazeta.uz

    «Ўзбекистон иқтисодиёти Европа ва Россиядаги иқтисодий фаолликнинг сустлиги, шунингдек, нефть нархи пастлиги билан ифодаланадиган мураккаб ташқи шароитда ҳам ўз барқарорлигини намоён этмоқда. 2014 йилда иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари 8,1 фоизни ташкил этди ва бундай юқори ўсиш суръатлари сақланиб қолди. 2015 йилнинг биринчи чорагида ялпи ички маҳсулот 7,5 фоиз ўсди, — дейилади баёнотда. — Давлат томонидан катта ҳажмда инвестициялар сарфланаётгани ва газ экспортини Россиядан Хитойга қайта йўналтириш стратегияси ушбу босқичда мамлакат иқтисодиётини минтақанинг бошқа давлатларида рўй бераётган секинлашишдан ҳимоя қилди. Ташқи иқтисодий мавқе мустаҳкамлигича қолмоқда, аммо жорий операциялар ҳисоб-китоби бўйича профицит ҳажми камайган. ХВЖ ходимлари томонидан истеъмол нархлари индексини ҳисоблашнинг муқобил услуби асосида ҳисоблаб чиқилган йиллик инфлация даражаси 2015 йилнинг март ойини ҳам қўшганда бир рақамли кўрсаткичгача пасайди ва тахминан 9 фоизни ташкил этди.

    Солиқ-бюджет сиёсати ҳар доимгидек пухта амалга оширилмоқда. 2014 йилда бирлаштирилган бюджетда кичик профицит юзага келгандан сўнг, 2015 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича бюджет ижроси мувозанати таъминланди. Бу бюджетда кўзда тутилганидан кам маблағ сарфлангани билан боғлиқдир. Инвестициялар ҳамон давлат харажатларининг муҳим таркибий қисми бўлиб қолмоқда.

    Пул-кредит сиёсати ҳам мослашувчанлик даражасида сақланиб турибди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2014 йилнинг январь ойидан асосий ставкани, қайта молиялаштириш ставкасини 12 фоиздан 9 фоизга туширди. Иқтисодиётда кредитлар ҳажми юқорилигича қолмоқда. Ўзбек сўмини алмаштириш курсининг пасайиш суръатлари Ўзбекистоннинг савдо шериклари бўлган мамлакатлар валютасига нисбатан анча паст.

    Банк сектори барқарорлик, изчил капиталлашув ва юқори ликвидлик даражасини сақлаб қолмоқда. 2014 йилда гаров таъминотини рўйхатга олишнинг марказлаштирилган тизими жорий этилгани молиявий ресурслардан фойдаланишни кенгайтириш имконини берди.

    Келгуси истиқбол ҳақида сўз борганда, шуни айтиш керакки, 2015 йилда иқтисодий ўсиш, кутилганидек юқори бўлади. Бунга яқинда қабул қилинган саноат ва инфратузилмани модернизация қилиш, шунингдек, таркибий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда иқтисодиётда давлатнинг ролини камайтириш имконини берадиган хусусийлаштириш ва корпоратив бошқарув дастурлари самарасида эришилади. Шундай бўлса-да, қисқа муддат ичида Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари ҳисобланган мамлакатларда ўсиш суръатларининг кутилганидан ҳам сезиларли даражада секинлашиши билан боғлиқ хавфларнинг кучайиш эҳтимоли кузатилмоқда. Валюта захираларининг етарлилиги, бюджет соҳасининг мустаҳкамлиги ва давлат улуши даражасининг пастлигини ўз ичига олган салмоқли буфер захираси ҳисобидан юқорида келтирилган омиллар таъсирининг олди олинади. Тегишли иқтисодий сиёсат чоралари, жумладан, солиқ-бюджет сиёсатининг ўртача юмшатилиши, қатъий пул-кредит сиёсати ва мослашувчан алмашув курси қисқа муддатли даврда иқтисодиётда салбий таъсирларни юмшатиш имконини беради.

    Аҳоли барча қатламлари манфаатларига хизмат қиладиган барқарор ва мувозанатли ўсиш суръатлари хусусий секторни изчил ривожлантиришни рағбатлантиришга асосланган. Бунда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, корпоратив бошқарув ва ошкоралик принципларини мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади. Расмий идоралар хусусий секторни изчил ривожлантиришнинг аҳамиятини яхши тушунади. Расмий идораларнинг таъкидлашича, валютани назорат қилиш чораларини юмшатиш, асосий инфратузилма ва хомашё ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш, хусусий мулк ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, лицензия ва рухсат беришни расмийлаштириш билан боғлиқ тартиб-таомиллар, муддат ва харажатларни камайтириш, шунингдек, хусусий экспортчиларни қўллаб-қувватлаш орқали хусусий секторни ривожлантиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар кўрилади. Бу борадаги қатъий чоралар хусусий секторни ривожлантиришга янги туртки беради.

    Шу муносабат билан миссия расмий идораларнинг энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва тартибга солинадиган нархларни босқичма-босқич ошириш орқали энергия ресурслари учун мавҳум субсидияларни қисқартириш бўйича стратегиясини, шунингдек, давлат мулки бўлган 1500 дан зиёд объектни корпоратив бошқаришни мустаҳкамлаш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорини ижобий баҳолайди.

    Расмий идораларнинг солиқ-бюджет статистикасини эълон қилиш орқали маълумотлар ошкоралигини таъминлаш тўғрисидаги қарори ҳам эътиборга моликдир. Муҳим иқтисодий ва ижтимоий ахборотдан фойдаланиш ва унинг сифатини янада ошириш амалга оширилаётган сиёсатни ҳақиқий маълумотларни қўллаш ёрдамида мустаҳкамлаш имконини беради. Шу муносабат билан миссия расмий идораларнинг миллий ҳисоб-рақамлар статистикаси масаласи бўйича техник ёрдамни жалб этиш борасидаги режасини маъқуллайди».

    14.05.2015, 11:50   Изоҳ (0)   5475
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сут маҳсулотлари – бу куч демакдир!

    14.05.2015, 11:21

    Ўзбекистон 2015 йил 1-чорагида 860 минг тонна кўмир қазиб олди

    14.05.2015, 09:29

    Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Британия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

    14.05.2015, 09:00

    Ўзбекистонда топинамбур туганакларидан инулин ва фруктоолигосахарид олиш усули ихтиро қилинди

    14.05.2015, 08:46

    Ўзбекистонда 2015 йилда 98 номдаги янги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

    14.05.2015, 08:34

    Ўзбекистон 2015 йилнинг дастлабки уч ойида 49,6 млн долларлик грантларни жалб қилди

    13.05.2015, 23:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.