Ўзбекистонда 2015−2019 йилларда нефть-газ соҳасида умумий қиймати 18,65 миллиард долларик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси бошқарув раиси Шокир Файзуллаев Oil & Gas Uzbekistan 2015 халқаро кўргазмасида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов фармони билан тасдиқланган дастурга 2020 йилгача нефть ва газ соҳасидаги ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича 54 та лойиҳа киритилган бўлиб, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси томонидан умумий қиймати 7,1 миллиард АҚШ доллари бўлган 39 инвестиция лойиҳасини амалга ошириш назарда тутилган.
Жумладан, Россиянинг «Лукойл» компанияси жорий Бухоро вилоятида Қандим конлар гуруҳига ускуналарни ўрнатиш ва газни қайта ишлаш заводи қурилиши ишларига фаол қўшилади, 2019 йилда якунланадиган лойиҳа қиймати 2,7 миллиард долларни ташкил этади. Шунингдек, дастурда Қашқадарё вилоятида 2018 йилда қурилиши якунланадиган қиймати 3,98 миллиард долларлик синтетик ёқилғи заводи, умумий қиймати 4,4 миллиард долларлик иккита газ-кимё мажмуаси қурилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)