«Чорсу» меҳмонхонасини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа давлат раҳбари Ислом Каримовга тақдим этилди, дея хабар бермоқда «12news.uz».
Бу Ислом Каримов Абдулла Қодирий ва Себзор кўчалари кесишувида жойлашган янги кўприкни кўришга борганида содир бўлди.
Ўзбекистон раҳбари меҳмонхона хоналарини жиҳозлаш бўйича ўз тавсияларини берди.
Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов 12 май куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. Себзор кўчаси бўйлаб Абдулла Қодирий кўчаси устидан ўтадиган янги кўприкни бориб кўрди.
Изоҳ (0)