Ўзбекистонда 2015 йилнинг охирига қадар чакана савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида тўлов терминаллари сонини 180 минг донага етказиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради UzDaily.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 6 май куни қабул қилган «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорида нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тизимини ривожлантириш чоралари кўзда тутилган.
Марказий банк маълумотларига кўра, ҳозирда электрон ҳамёндан тўловларни узлуксиз қабул қилиш учун тижорат банклари томонидан 163 мингдан ошиқ чакана савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари тўлов терминаллари билан таъминланган. Ўзбекистонда муомалага чиқарилган пластик карточкалар сони эса 14 миллионга етган.
Изоҳ (0)