Таиланднинг Паттайя шаҳрида шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Жавоҳир Синдоров олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Нуфузли мусобақанинг блиц – тезкор шахмат бўйича ўн бир ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги баҳсларида қатнашган Жавоҳир Синдоров етти партияда таиландлик Аморн Жиараттаначароен, гонконглик Панг Хо Хуанг, филиппинлик Жастин Мордидо, мўғулистонлик Тенгис Сог-Очир, хитойлик Бокай Янг, малайзиялик Хое Ках Чеахни мағлубиятга учратиб, озарбайжонлик Мирмусо Файзиев билан дуранг ўйнади ва 6,5 очко билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Изоҳ (0)