Мамлакатимизнинг биринчи рақамли аёл теннисчиси Нигина Абдураимова Франциянинг Сент-Гауденс шаҳрида старт олган турнирнинг илк даврасидаёқ мағлубиятга учради, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Мукофот жамғармаси 50 минг долларни ташкил қилувчи мусобақанинг биринчи босқичида ҳамюртимиз франциялик Амандин Хессега 6:4, 4:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Хессе дунё рейтингида Абдураимовадан деярли 100 поғонага пастда жойлашгани эътиборга молик ҳолат.
Изоҳ (0)