Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина Болгариянинг Варна шаҳрида ўтказилган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон чақирув кубогининг навбатдаги босқичида ғолиб бўлди, деб хабар қилади «12news.uz».
Чусовитина таяниб сакраш баҳсларида 14,650 балл билан рақиблари словениялик Тея Белак (14,250) ва швейцариялик Жулия Штайнгрубер (14,050)ни ортда қолдирди.
Бу олти карра ёзги Олимпиада ўйинлари иштирокчисининг мавсумдаги 3-ютуғидир. 39 ёшли афсонавий гимнастикачи март ойида Котбус (Германия) ва апрелда Любляна (Словения) шаҳарларида бўлган Жаҳон Кубоги босқичларида ҳам ғалаба қозонганди.
Изоҳ (0)