«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ўз ўйинчиларидан вақти-вақти билан клуб ҳомийси томонидин бепул берилган Chevrolet машиналаридан фойдаланишни сўради, деб хабар қилади «Manutd.ru».
2015 йилнинг ўзида Америка концерни Old Trafford’га 15 та машина келтирди. Аммо улардан асосан клуб ходимлари фойдаланди, футболчилар эса анча қиммат турадиган машиналарни миниб юрди.
«Автомобиль концерни барчага бепул автомобиль берса-ю, лекин ундан ҳеч ким фойдаланмаса, бу беодоблик бўлади. Энди йигитлардан уларни рулда суратга олишлари учун вақти-вақти билан Chevrolet’да юриб туришни сўрашди», — деди клуб ичидаги номини айтмаган манба.
Эндиликда Давид Де Хеа, Жонни Эванс, Хуан Мата, Антонио Валенсия ва бошқа футболчилар машғулот базасига Chevrolet автомашинасида қатнаётганини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)