Гондурасда футбол бўйича «Депортиво Маратон» ва «Реал Эспанья» жамоалари ўртасидаги баҳсда мухлислар майдонга тушиб кетди, деб хабар қилади «Championat.com».
Фанатлар мағлубиятдан норозиликларини кўрсатиб, ютқазган жамоа футболчиларига нисбатан куч ишлатмоқчи бўлди. Спортчилар ҳам бўш келишни истамади. Жумладан, ўйинчилардан бири юқорига сакраб туриб, мухлислардан бирининг бошига оёғи билан зарба берди.
https://www.youtube.com/watch?v=dOufaBeRmiA
Фанатларнинг тўқнашуви стадиондан ташқарида ҳам давом этди. Баъзи хабарларга қараганда ишқибозлардан бири отиб кетилган.
Изоҳ (0)