Футбол бўйича ЖАР чемпионатининг сўнгги турида «Чиппа Юнайтед» ва «Кайзер Чифс» ўртасидаги ўйин якунланганидан кейин полициячи ишқибозни отиб қўйди, деб хабар қилади «Newsru.com».
Учрашув 9 май куни Порт-Элизабет шаҳрида бўлиб ўтди ва муддатидан олдин чемпионлик масаласини ҳал қилган «Кайзер Чифс»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Ўйин тугаши билан бир неча минг томошабин майдонга тушиб кетди.
Полиция вакили Йохан Рхидернинг сўзларига кўра, фанатлардан бири тартиб посбонининг тўппончасини олишга уринган. Ўртада мушлашув юзага келган ва ишқибознинг ўлимига сабабчи бўлган ўқ узилган.
Айни вақтда фожиа билан якунланган бу иш бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)