Германиялик «Формула-1» автопойгачиси, етти карра жаҳон чемпиони Михаэль Шумахернинг аҳволи яхшиланди, дея хабар бермоқда «Коммерсант» пойгачининг менежери Сабина Кемга таяниб.
«Бироз яхшиланишлар бор, бироқ тўлиқ тикланиш учун йўл ҳали жуда узоқ», — деди у.
Аввалроқ Шумахернинг рафиқаси пойгачининг шахсий самолётини 25 миллион фунт (34 миллион евро)га сотиб юборгани хабар берилган эди. Коринна Шумахер эри самолётдан энди ҳеч қачон фойдалана олмаслигини англагач, уни сотишга қарор қилган. Пойгачини даволаётган шифокорлар у олган жароҳатлардан тамоман тузалиб кетиши амри маҳол эканлиги ҳақида хулосага келган.
Эслатиб ўтамиз, спортчи 2013 йилнинг охирида Альп тоғларида чанғидан йиқилиб, ўта оғир жароҳат олган эди. У олти ой сунъий кома ҳолатида ётди. 2014 йил сентябрида эса Женева кўли бўйидаги уйига олиб келиниб, тикланиш муолажаларини олишни бошлади.
Изоҳ (0)