Америкалик ва грузиялик 600га яқин аскар Нобле Партнер («Бағрикенг ҳамкор») номли биргаликдаги ҳарбий машғулотларда қатнашмоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Грузия пойтахти Тбилисидан 20 километр масофада жойлашган Вазиани шаҳридаги ҳарбий базада ўтказилаётган машғулотлардан кўзланган мақсад – Грузияга НАТО таркибидаги халқаро миссияларда иштирок этадиган тезкор пиёдалар ротасини тайёрлашга кўмак беришдир.
Грузия НАТО аъзоси ҳисобланмаса-да, мамлакат ва альянс ўртасидаги илиқ муносабатлар шаклланиб улгурганига анча бўлди ва минглаб грузиялик аскарлар НАТОнинг Ироқ ва Афғонистондаги операцияларида иштирок этди.
Изоҳ (0)