Мадриднинг «Реал» футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду хайрия ишларида иштирок этишга қарор қилди, дея хабар бермоқда «Segodnya.ua».
О Жогўнинг хабар беришича, португалиялик футболчи Непалдаги зилзиладан зарар кўрган кишиларга 7 миллион евро миқдорида хайрия маблағи ажратган.
Дастлаб, Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларнинг бирида одамларни Непалдаги зилзиладан зарар кўрганларга ёрдам беришга чақирган эди.
Орадан кўп ўтмай эса барчага намуна кўрсатишга қарор қилди ва Непалдаги зилзила жабрланувчилари учун катта миқдорда хайрия пули ажратди.
Эслатиб ўтамиз, Непалда 25 апрель куни рўй берган 7,8 магнитудали зилзила натижасида ҳалок бўлганлар сони 7,7 мингдан, жабрланувчилар сони эса 14 мингдан ошди.
Изоҳ (0)