КХДР киберурушлар олиб боориш бўйича ўз имкониятларини оширмоқда. Бу ҳақда Жанубий Корея Мудофаа вазирлигиги асосланиб «Ренхап» ахборот агентлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Пхеньян ўз хакерлари сонини 6,8 минггача оширди, улардан 1700 нафари профессионаллар бўлса, 5,1 минг нафари қўллаб-қувватлаш гуруҳидир», − дейди вазирлик вакили. Қайд этилишича, бу ўтган йил октябрь ойида эълон қилинган ҳисоботдагидан 900 кишига кўпдир.
Сеул КХДРни Жанубий Кореянинг АЭСлари ҳақидаги маълумотларини ўғирлаб интернетда чоп этишда, АҚШ эса Ким Чен Ин ҳақида фильм суратга олган Sony Pictures кинокомпанияси тармоғига уюштирилган хакерлик ҳужумида айблаб келади.
Изоҳ (0)