Ўзбекистонда доменлар сони тезлик билан ортиб бораётганини ҳисобга олиб, Uzinfocom маркази UZ домен ҳудуди маъмурияти сифатида янги регистраторларни қабул қилади, дея хабар бермоқда Марказ матбуот хизмати.
Юридик шахслар ва Ўзбекистон Республикаси резидентларига UZ доменларини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга бўлиш учун келишув тузиш имконияти берилади. Бу маълум талабларга жавоб берувчи ва Марказ билан шартнома тузган ташкилот бўлиши мумкин.
Хабарда эслатилишича, айни пайтда Ўзбекистонда бир ойда рўйхатдан ўтаётган доменлар сони 500 тадан ошган, умумий доменлар сони эса 21 000 тага етган.
Изоҳ (0)