Никола Лабс компанияси iPhone 6 учун мўлжалланган, энергияни ҳаводан олувчи илк ғилофни намойиш этди. Бу ҳақда Hi-tech.mail.ru хабар бермоқда.
Экспертларнинг фикрича, ғилоф смартфон уяли алоқа сигналини қабул қилишда ишлаб чиқарадиган энергиянинг 90 фоизини қайта ишлаб, уни қайта жўнатади ва шунинг ҳисобига гаджет 30 фоизга кўпроқ ишлайди.
Гаджет Wi-Fi, LTE ёки Bluetooth каби радиочастота сигналларини ўзгарувчан токка айлантира олади ва шу сабаб исталган симсиз алоқа тармоғида ҳаводан қувват ола билади, охир-оқибат ғилоф эгасида кўчада қувватланувчи ускуна ёки розетка қидириб юришга эҳтиёж қолмайди.
Қувватлантирувчи ғилофни ишлаб чиқишда Огайо университети ходимлари иштирок этмоқда. Қайд этиш жоиз, Огайо штатининг Электротехника лабораторияси оптика ва радиоэлектроника соҳасида тадқиқотлар олиб борувчи жаҳондаги энг йирик марказлардан бири ҳисобланади.
Ҳаводан энергия тўпловчи ғилофнинг нархи уни ишлаб чиқиш учун Kickstarter лойиҳаси орқали пул тикадиган инвесторлар учун 99 доллардан ошмайди.
Изоҳ (0)