Ўзбекистонда Google корпорацияси томонидан Тайваннинг HTC компанияси билан ҳамкорликда чиқарилган Nexus 9 планшет компьютери сотила бошлади, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz». Қурилма 2014 йил октябрида Nexus 6 смартфони билан бир қаторда тақдим этилган эди.
Nexus 9 8,9 дюймли ва 2048×1440 пикселли дисплей, тўрт ядроли Nvidia Tegra K1 чипи, 8 мегапикселли асосий ва 1,6 мегапикселли олд камера, 6700 мА/с сиғимли аккумулятор, 16 Гб ички хотира (+microSD)га эга.
Планшет Android 5.0 Lollipop операцион тизимида ишлайди.
Пойтахтнинг «Флешка» савдо мажмуасида Nexus 9 2,6 миллион сўмдан сотилмоқда.
Изоҳ (0)