Сингапурнинг Changi аэропорти томонидан ҳар йили турли номинациялар бўйича ўтказиладиган Changi Airlines Awards танловида Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси «Маркетинг бўйича энг яхши авиакомпания 2015» йўналишида энг яхши авиаташувчилар бешлигига кирди, дея хабар бермоқда «12news.uz».
Бешликдан шунингдек, Air France, Turkish Airlines, Singapore Airlines va Tigerair ҳам ўрин олди.
Ғолиблар Conrad Centennial меҳмонхонасида ўтказилган Changi Airline Awards тадбири иштирокчилари томонидан жонли овоз бериш орқали аниқланди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари»га тегишли сертификат топширилди.
Изоҳ (0)