БМТ бош котибининг Эбола бўйича махсус вакили Дэвид Наварро фикрича, Африка ғарбида ушбу ҳалокатли вирус натижасида келиб чиққан касаллик эпидемияси якунига етмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
«Барчаси якунга қараб кетяпти, лекин биз бу қачон бўлишини билмаймиз. Бу тез бўлишига умид қилганимиз ҳам йўқ», — деди у Дакардаги матбуот анжуманида.
Таъкидлаш жоиз, апрель ойининг сўнгги ҳафтасида 2014 йил ўрталаридан буён биринчи марта 20 тадан кам касалланиш ҳолатлари аниқланган — Гвинея ва Сьерра-Леонедан 9 тадан бундай ҳолатлар қайд этилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, 1,5 йил ичида Эбола туфайли 10 980 киши вафот этди, 26,5 мингдан ортиғи касалликни юқтирди.
Изоҳ (0)