Францияда Фаластин мухолифатининг собиқ раҳбари Ёсир Арофат ўлими юзасидан тергов ҳаракатлари якунланди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Қайд этилишича, иш 30 апрель куни прокуратурага топширилган. Экспертлар Ёсир Арофат радиоактив полонийдан заҳарлангани ҳақидаги тахминни яна бир бор инкор этган.
Аввалроқ, Фаластин тергов комиссияси Ёсир Арофатни заҳарлашда гумонланувчининг шахси аниқланганини маълум қилган, бироқ уни ошкор қилишдан бош тортган.
Маълумот учун, Фаластин мухторияти, ФАТХ ҳаракати ва Фаластин озодлик ташкилотининг раҳбари, Тинчлик бўйича Нобель мукофоти соҳиби бўлган Ёсир Арофат 2004 йил 11 ноябрь куни Париж яқинидаги ҳарбий госпиталда вафот этган.
Изоҳ (0)