Москванинг Шереметьево аэропортида «Аэрофлот» авиакомпаниясининг Sukhoi Superjet 100 самолёти двигателининг бир бўлаги тушиб қолгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлашди, дея хабар бермоқда «РБК».
«Бундай воқеа ҳақиқатан содир бўлди, бироқ ундан буён бироз вақт ўтди», — деди аэропорт вакили. У ҳодиса билан боғлиқ бошқа тафсилотларни келтирмади.
Аввалроқ LifeNews нашри авиалайнер Шереметьеводан учиб кетиш вақтида двигателининг бир бўлагини йўқотганлиги, бироқ бу Киевнинг Борисполь аэропортидагина аниқланганини хабар қилган эди.
Изоҳ (0)