47 ёшли австралиялик сёрфер Брюс Лукас ўзига ҳужум қилган акуладан мушти ёрдамида қутулиб қолди, дея хабар бермоқда TJournal.
Ҳодиса 3 май куни Австралиянинг шарқий соҳилидаги Тари пляжида содир бўлди. Лукас қирғоқдан 60 метр наридаги лойқа сувда бўлган ва акула яқинлашганини сезмай қолган.
Йиртқич Лукасни чап билагидан тишлаб олган. Бироқ сёрфер ўзини йўқотиб қўймади ва бўш турган ўнг қўли билан бир неча марта зарба берди, шунда акула унинг қўлини қўйиб юборди.
Жабрланувчи қирғоққача ўзи етиб борган, сўнг унга бошқа сёрферлар ёрдамга келган. Касалхонада Лукаснинг жароҳатига 30 та чок тушган.
Изоҳ (0)