Таиланднинг Чонбури вилоятида Ном Сот («Сут») лақабли дайди ит онаси томонидан ахлатга ташлаб юборилган янги туғилган қизалоқни қутқариб қолди, деб хабар беради «Nur.kz».
Pattana Villa қишлоғидаги кўчалардан бирида яшовчи оқ кўппак маҳаллий аҳоли кўз ўнгида чойшабга ўралган қизни тишлари билан кўтариб, чақалоқ учун ғажишаётган икки итдан узоққа, одамлар ёнига олиб борди.
Қишлоқ аҳли болани кучукдан олди ва қутқарувчиларни чақирди. Танасининг бир неча жойи тишланган қизча шифохонага етказилди.
Маҳаллий полиция маълумотига кўра, қишлоққа ўрнатилган видеокузатув камераларида қизалоқнинг онаси деб тахмин қилинаётган аёлнинг бир неча кадрлари топилган. Полиция айблов эълон қилиш учун аёлни қидирмоқда.
Изоҳ (0)