Парвозларни бошқариш маркази (ПБМ) Халқаро космик станция экипажига вақти-вақти билан алмаштириб туриладиган ҳаётни таъминловчи воситаларни камроқ сарф қилишни тавсия этган, деб хабар беради «Газета.ru».
Бу тавсия станцияга озиқ-овқатлар ва яшаш учун муҳим бўлган манбалар захирасини олиб чиқаётган юк ташувчи «Прогресс»нинг ҳалокати билан боғлиқ.
«Интерфакс» маълумотига кўра, гап электр таъминоти, сувни қайта ишлаб чиқариш, ҳавони бир меъёрда ушлаб туриш, иссиқликни таъминлаш тизимлари ва ҳожатхонадан фойдаланиш ҳақида кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг «Прогресс М-27М» юк ташувчи космик кемаси назоратни йўқотиб, Ер орбитасидан тушиб кета бошлаган ва атмосферанинг қалинроқ қатламларига кириб, ёниб кетган эди. «Прогресс М-27 М» юк ташувчи космик кемаси яқинида топилган бўлаклар орбитаси таҳлили кема ташувчи ракетадан ажралаётган вақтида портлаш содир бўлганига ишора қилди.