Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 5 май, сешанба куни вазирлар маҳкамасига «Фуқаролар учун ҳукумат» корпорациясини тузишни таклиф қилди, деб ёзади «Newskaz.ru».
«Давлат юқори сифатли хизматларни кўрсатиши керак, шу мақсадда ‘Фуқаролар учун ҳукумат’ деб номланган давлат корпорациясини тузишни таклиф қиламан, у давлат хизматларининг ягона провайдерига айланади. Одамларга ҳам бундан фойда бўлади», — деди Назарбоев кенгайтирилган ҳукумат мажлисида.
Шунингдек, президент мамлакатда шаффоф равишда ҳисоб берувчи давлат яратилаётганини эслатиб ўтди ва қўлда назорат қилишдан натижаларга кўра назорат қилиш тизимига ўтиш заруратини таъкидлади.
Изоҳ (0)