Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия Федерацияси субъекти Чувашия республикаси полицияси тўй вақтида келиннинг iPhone’и ва қимматбаҳо тақинчоқларини ўғирлаб кетган татаристонлик зиёфатбошига нисбатан жиноий иш қўзғади. Бу ҳақда республика ИИВ сайтида хабар берилади.

Фото: onewed.ru

Фото: onewed.ru

«Жабрланувчилар ўтган йилнинг августида полицияга мурожаат қилган. Тўйнинг ўзида келиннинг тилла тақинчоқлари ва iPhone’и солинган сумкачаси йўқолиб қолган», — дейилади хабарда.

Етказилган зарар 50 минг рублдан ошади.

Тергов тадбирлари ўтказилиши натижасида гумонланувчи бўлмиш татаристонлик артистни Чувашияга келтиришди, бу ерда у ўғирланган iPhone’ни қайтарди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта боши учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди