Қутқарувчилар зилзиладан етти кун ўтиб, Непал шимолида харобалар остидан тирик қолган 101 ёшли эркакни чиқариб олди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» маҳаллий полицияга таяниб.
Полиция вакили сўзларига кўра, қарияни 2 май, шанба куни ўз уйи харобалари тагидан топишган. Айни пайтда у касалхонада.
Аввалроқ Непал ҳукумати харобалар остидан зилзила натижасида тирик қолганларни топишга умид қолмаганини тан олган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, апрель ойи сўнггида Непалда содир бўлган ер силкиниши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 7 мингдан, жароҳатланганлар 14 мингдан ошиб кетди.
Изоҳ (0)