Буюк Британия қироличаси Елизавета II эвараси туғилгани муносабати билан омма олдида пуштиранг либосда чиқиш қилди. Бу ҳақда Echo.msk.ru хабар бермоқда.
Қиролича пушти палто ва пушти шляпада Шимолий Йоркширда бўлиб ўтган парадда меҳмон бўлди. Шу тонг Лондонда Кембриж герцогиняси Кэтрин қиз фарзанд туққан эди.
Туғуруқ жараёнида қизалоқнинг отаси, шаҳзода Уильям ҳам ҳозир бўлган. Митти маликанинг исми ҳозирча эълон қилинмаяпти, букмекерлик конторалари эса энг кўп ставкаларни Элис, Шарлотта ва Диана исмлари учун қабул қилмоқда.
Изоҳ (0)