Голливуд актрисаси Шерон Стоун 2001 йилда, 42 ёшдалигида инсультни бошидан кечиргач тўғри юриш ва тутилмасдан гапиришни ўрганиш учун икки йилга яқин вақт кетганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
«Миямга катта миқдорда қон қуйила бошлаган эди. Уни 10 кун давомида тўхтата олишмаган. Юриш ва гапиришни қайта бошлашим учун икки йил вақт кетган эди», − деб эслайди 56 ёшли актриса.
Стоуннинг сўзларига кўра, ушбу синов уни келажакдан қўрқмасликка ўргатган. «Ҳозир мен ўзимни ёмон ҳис қилмаяпман», − дея қўшимча қилди актриса.
Изоҳ (0)